ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ҳинд актёри Радж Капур таваллуд топган кун
1942-12-14

 Радж Капур- Машҳур Ҳинд актёри, кинорежиссёр Радж Капур 1942 йил 14 декабрь куни Покистонда театр намоёндаси Притхвирадж Капур оиласида дунёга келган. Радж илк бор 6 ёшида келажакда юлдуз бўлишига катта сабаб ҳамда мактаб бўлган ўз отасининг театрида рўл ижро этган. 14 ёшида актёр кўплаб тажриба орттирди ҳамда ҳавас қиладиган даражада театрда ўйнай бошлади. Лекин Радж отасидан фарқли ўлароқ фильмларда суратга тушишни танлади ва илк бор “Революция” деб номланган филмьда 2 ёшда суратга тушди. Ўсмир Капур бир вақтнинг ўзида ҳам режиссёр ёрдамчиси, ҳам театр актёри ва фильмларда  эпизод ролларни ижро этарди. 1940 йилда актёр фильмларда суратга тушишни кучайтирди. 1946 йилда режиссёр сифатида Радж ўзининг илк “Олов” фильмини яратди ва ўзи бош рольни ўйнади. Фильмнинг муваффаққият  қозониши, унга  ўзининг “Радж Капур Фильмс” студиясини очишга туртки бўлди. Илк фильмдан сўнг “Ёмғирлар мавсуми” деб номланган янги фильмни суратга олди. Лекин энг ҳаяжонли 1951 йил ишланган “Дайди” фильми афсонага айланди. Ушбу фильм учун “Канн” фестивалида совға топширилди. Кейинчалик яна бир кўнгилочар “Жаноб 420” фильми учун Радж Капурни Ҳиндистоннинг энг яхши режиссёри деб тан олишди. Радж Капурнинг фильмларида ҳаёт билан кураш, ўтли муҳаббат, содиқлик, ишонч, меҳр каби туйғуларни, ҳиссиётларни кўришимиз мумкин. Машҳур “Ҳинд экрани қироли” Радж Капур 1988 йил 2 июнда Дехлида вафот этди. Унинг вафоти Ҳиндистон учун катта  йўқотиш бўлди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган