ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Композитор Жакомо Пуччини таваллуд топган кун
1858-12-22

Жакомо Пуччини 1858 йил 22 декабрда Флоренцияда туғилган. Композитор, итальян мумтоз операсининг сўнги вакили. 10 ёшидан черковда органчи бўлган, пианиночи сифатида концертларда қатнашган. 1883 йил Милан консерваториясини тугатган. Жами 12 та опера, шунингдек симфоник, хор, камер, диний асарлар яратган. Дунёга машҳур “ Манон Леско” (1892), “Богема” (1895), “Тоска” (1899), “Батерфляй хоним” (“Чио-чиосан”, 1903) опералари лирик куйланиши гўзаллиги ва эҳтирослиги билан тингловчини забт этади. Жакомо Пуччини Верди анъаналарини давом эттириб ва ривожлантириб замонавий операда етакчи ўрин эгаллаган, ўзига хос, ўзгаришларга бой ариозоречитативли услуб яратган. Пуччинининг эстетик қарашлари  веризм (итальян санъатидаги реалистик йўналиш) таъсирида шаклланди. У оддий инсонлар  ҳаётини ўткир драматик ҳолатларда , эҳтирослар тўқнашувида хаққоний ифодалашга интилди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган