ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Машҳур рассом Жан Этьен Лиотар таваллуд топган
1702-12-22

Рассом Этьен Лиотар Женевада заргар оиласида туғилган. Болалик пайтларидаёқ расм чизишга бўлган иштиёқи баланд эди. Болага ўртоқларини портретларини чизиш, Рим тарихи саҳналарини тасвирлаш жуда ёқар эди. Гарделдан олган бир неча ойлик машғулотларидан сўнг, юксак маҳорат билан машҳур рассомларнинг ишларидан нусха кўчириб ўқитувчининг диққат-эътиборига тушади. Ўзининг техникасини такомиллаштириш мақсадида Жан Парижга йўл олади ва уч йил давомида ўз ишининг устаси машҳур наққош Жан-Батист-Массе қўлида тахсил олади. Кейинроқ мустақил ишлашни бошлайди ва ўзининг севимли тарих мавзусига қайтади. “Давид ибодатхонада” номли сурати катта муваффақият қозонади ва Париж Академияси мукофотига сазовор бўлади. Жан  шу билангина тўхтаб қолмай портрет йўналишида ҳам ишларини давом эттирди. Рим папаси ва кардиналлари портретлари рассомга машҳурлик келтиради. Лиотар бир қанча йил Италияда бўлди, кейин Туркия бўйлаб саёҳат қилди. Рассом Шарқ йўналишидан ҳайратга тушади, ҳатто автопортретда ўзини туркларга ўхшатиб тасвирлади ва Европада турк кийимларини кийиб юрди. Австрияга келиб Жан император оиласи ва сарой аёнлари портретларини чизади. Уни донғини бутун оламга ёйган “Шоколадница” деб аталадиган портрети Венада чизилган. Рассом умрининг охирларини ўз ватани Женевада ўтказади. Рассом Жан Этьен Лиотар чизган расмлар Лувр ва Дрезденга қўйилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган