ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Нобел мукофоти қандай таъсис этилган кун
1895-03-27

890 йилда машҳур шветсиялик саноатчиси Алфред Нобел “Дунё идеалларини тақдирлаш” мукофотини таъсис этиш нияти борлигини маълум қилган. Нобел ҳаётининг сўнгги кунларида бир қанча васиятномалар тузган, уларда Нобел яқинларига қолдирадиган мероснинг миқдорини камайтириб, Стокгольм фанлар Академиясига тақдим этилиши керак бўлган мерос миқдорини ошириб борган. Ўз замонининг энг бадавлат инсонларидан бири бўлган Нобел “Мерос қилиб қолдирилган кўп миқдордаги бойлик наслнинг интеллектуал салоҳиятининг пасайиб кетишига олиб келади”,- деб таъкидлаган. Ўзининг сўнгги васиятномасини миллионер 1895 йилнинг 27 мартида тузган. Унинг мазмуни билан яқинлари 1897 йилнинг апрелида, васиятнома очилган вақтда xабар топганлар. Ҳужжат мазмуни уларни караxт ҳолга олиб келди. Нобел яқинларига унча катта бўлмаган суммани қолдирган, қолган капиталини эса бешта тенг бўлакка бўлинган. Ушбу пуллардан келадиган фоизлар қуйидагиларга ажратилиши керак бўлган: 1900 йилнинг 20 майида Шветция қироли томонидан фонднинг устави ўрнатилган. Пуллар фойда келтирувчи ташкилотларга мақсадли қарз ва давлат облигацияси кўринишда берилган. Улардан келиб тушадиган фоизлар Нобел мукофоти номзодларига ҳар йилги мукофот пулини бериш имконини яратади. Тақдирлаш маросими 10 декабр — Алфред Нобелнинг вафот этган куни ўтказилади. Дунё бўйлаб тарқалган факт, математика ўқитувчиларига мукофотнинг берилмаслигининг сабаби Нобелнинг шаxсий ҳаёти билан ҳеч қандай боғлиқлик жиҳати йўқ. Нобел мукофот аниқ соҳани ривожлантирувчи ва ҳаётни енгиллаштирувчи иxтироларга берилиши керак деб ҳисоблаган. Математика эса абстракт илм сифатида четда қолган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган