ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151718192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари куни
0000-08-01

Мамлакатимиз олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ҳаяжонли дақиқалар яқинлашаётир. Биринчи августга қадар  барча олий ўқув юртларида ҳужжатлар қабули тугаб, тест синовларини юқори даражада ўтказишга қизғин тайёргарлик ишлари бўлади. Топширилган ҳужжатлар тартибланади, синовлар ўтадиган бинолар, аудиториялар, овқатланиш ва саломатлик шохобчалари тахт қилинади. Республикамиз олий ўқув юртларига 2016 йилда 663298 нафар абитуриентдан ариза келиб тушган. Аризалар сонининг йилдан йилга ошишига эътибор қаратсак, 2013 йили аризалар сони 480446тани ташкил этган ва бир ўринга 8,4 нафар абитуриент тўғри келган бўлса, 2014 йили олий ўқув юртларига 543155 нафар абитуриент ҳужжат топшириб, бир ўринга 9,3 нафар талабгор тўғри келган. 2015 йилда эса 605836 нафар абитуриент тест синовида иштирок этиш истагини билдирган эди. 2016 йилда ўтган йилга нисбатан олий ўқув юртларига ҳужжат топширган  абитуриентлар сони 57462 нафарга ошганини кузатиш мумкин. Бу ҳолат абитуриентлардан синов майдонида зукколиги ва билимдонлигини тўлиқ ишга солишни талаб этади. Синовга келаётган абитуриент 1 август куни ўзи билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ҳужжат топширган олий ўқув юрти томонидан тақдим этилган “абитуриент рухсатнома”сини олиб келишлари шарт. Абитуриент нафақат аудиторияга, балки бинога киришда ўзи билан бундан ортиқча нарса олиб кирса, тест синовлари тартибини бузган бўлади ва жараёндан четлатилади. Ҳар бир абитуриентга тилагимиз, билимингизни борини намоён қилинг ва талабалик бахтига мушарраф бўлинг деб қоламиз.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган