ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг Рио-Де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Параалимпия ўйинларига тайёргарлиги.
2016-07-12

2016 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2016 йилда Рио-Де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган  XXXI ёзги Олимпия ва XV Параалимпия ўйинларига тайёргарлиги ва иштироки тўғрисидаги қарори спортчиларимизнинг мазкур нуфузли мусобақаларда муносиб қатнашишини таъминлашга хизмат қилади. Агар, 2012 йили бўлиб ўтган Лондондаги мусобақаларда 63 спортчимиз иштирок этган бўлса, бу йилги ўйинларда 100га яқин спортчимиз қатнашиши кейинги тўтр йил ичида профессионал спортимиз шиддат билан ўсганини яққол кўрсатади. Олимпия ўйинларида спортчиларимиз академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо, (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркак ва юнон-рум кураши каби қатор спорт турлари бўйича баҳслашади. Улар орасида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари бўлган тажрибали спортчилар билан бир қаторда ушбу мусобақада илк маротаба иштирок этадиган ёш спортчилар ҳам кўплиги мамлакатимиз спорт салоҳияти юксалиб бораётганидан далолат беради. Бу йилги  XXXI ёзги Олимпия ўйинлари Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ташкил этилаётгани ҳам ўзига хос маъно-мазмунга эга. Зеро, истиқлолимиз туфайли истеъдоду-салоҳиятда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва ҳеч қачон кам бўлмайдиган, жаҳон майдонларида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб юксак ғалабаларни тантана қиладиган спортчилар етишиб чиқаётганидан фахрланамиз. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган