ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Адабиётшунос ва драматург Абдурауф Фитрат таваллуд топган кун
1886-07-12

Кўп асрлик ўзбек адабиёти тарихида ХХ аср адабиёти алоҳида аҳамиятга эга. Миллий уйғониш адабиёти атамалари билан тилга олиниб келаётган бу давр, аввало, Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919), Фитрат (1886-1938), Ҳамза (1889-1929), Абдулла Қодирий (1894-1938), Чўлпон (1898-1938) сингари ўлмас ижодкорларнинг номлари билан боғлиқ. Бу улуғ зотлар, биринчи навбатда, шоир ёки ёзувчи бўлганлари ҳолда ХIХ аср охири-ХХ аср бошларида вужудга келган янги та’лим тизими, миллий матбуот ва театр саньатига ҳам асос солдилар. Тилга олинган даврда нафақат янги миллий маданиятимизнинг яратилиши, балки ўзбек халқининг миллий уйғонишига ҳам шу улуғ зотлар улкан ҳисса қўшдилар. Ана шу унутилмас сиймолар орасида Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат қомусий билими, ижодий диапазонининг кенглиги, адабиёт, саньат ва илм-фаннинг турли соҳаларида чуқур из қолдирганлиги билан ажралиб туради. Фитрат оиланинг тўнғич фарзанди эди. Унинг укаси Абдураҳмоннинг  ўтган асрнинг 10-йилларида Когон босмахонасида ҳарф терувчи бўлиб ишлагани маьлум. Синглиси Маҳбуба  Раҳимова эса олижаноб инсон ва истеьдодли шоира бўлган. Аммо афсуслар бўлсинки, акаси туфайли унинг истеьдодли гуллари очилмай хазон бўлган… Фитрат 1886 йили Бухорода туғилиб, дастлаб шу ердаги эски мактабда , кейин машҳур Мир Араб мадрасасида 18 ёшларига қадар таҳсил кўрди. Сўнгра ҳаж сафарини ихтиёр қилиб, Туркия, Арабистон, Афғонистон ва Ҳиндистонда бўлди; Марказий Россия шаҳарларига сафар қилди. 1909 йилда эса Бухорода ташкил этилган “Тарбияти атфол” жамиятининг ёрдами билан бир неча  бухоролик  ёшлар билан бирга Туркияга бориб, Истанбулдаги дорилмуаллиминда ўқиди.  Айрим маьлумотларга қараганда , шу даврда ҳатто унинг ўзи ҳам Истанбулдаги ўқув юртларининг бирида дарс берди.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган