ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Америкалик мусаввир Дональд Золан таваллуд топган кун
1937-08-01

Дональд Золан 1937 йилнинг 1 августида АҚШ нинг Миннесота  штатида туғилган. Мусаввир оиласининг тўртинчи авлоди бўлган Дональд уч ёшидаёқ расм чиза бошлайди,  беш ёшда акварелда чизган расмлари билан болалар ўртасидаги рангтасвир  мусобақаларида ғолиб чиқади. Ёш мусаввир Чикаго санъат институти стипендияси, бир неча  йилдан сўнг Чикаго санъат академияси стипендияси билан тақдирланади. Дональд Чикаго санъат академиясида олий маълумот олгандан сўнг машҳур иллюстратор, “Санта Клаус” образи муаллифи Хэддон Сандбломга шогирд тушади. Аста секин Дональд Золан рангтасвир санъати ихлосмандлари  эътиборига туша бошлайди. Унинг “Қиш саргузашти”, “Ёз ёмғири”, “Сирли боғ”, “Митти балиқча”, “Нозик қалб”, “Сокин дамлар”, “Кичик саёҳат” каби асарлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланади. Тасвирий санъат оламида қалам тебратаётган мусаввир борки, севимли услуби, кўнгил қўйган мавзуси бўлади. Америкалик рассом Дональд Золаннинг  аксарият картиналарида болалар қиёфаси акс этган: Табиат неъматларидан баҳра олаётган, катталар ҳис қилмаётган мўжизалардан завқланадиган болалар… Рассом: “Мен болаларни яхши кўраман, уларнинг ҳаяжондан ва таажжубдан чақнаб турган кўзлари, яйраб кулишларию сакраб ўйнашларини  кўриш менга жуда ёқади.  Болалик -  ҳаётимизнинг ажойиботларга тўла беғубор даври, унда синоатлар кўп” , дейди бу ҳақда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган