ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272930   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон ҳалқ артисти Салоҳиддин Азизбоевнинг таваллуд топган куни
1964-09-02

Ўзбекистон халқ артисти, машҳур ғижжакчи Салоҳиддин Азизбоэвнинг 1964 йил 2 сентабрда санъаткорлар оиласида туғилган. Салоҳиддин Азизбоэвнинг болалик чолғулари кўп машхур устозлар даврасида кечди. Салоҳиддин Азизбоэв дастлаб отасидан рубоб созини чалишни ўрганди. 1979 йилда Содирхон ҳофиз номли мусиқа билим юртида тахсил олади. 1983 йилда билим юртини тамомлагач, Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Шарқ мусиқаси” факулътетига ўқишга қабул қилинди. Илк бор Ўзбекистон халҳ артисти, моҳир созанда Абдулҳошим Исмоиловдан, кейинчалик Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Расуловдан ғижжак созининг нозик сирларини ўрганди. Салоҳиддин Азизбоэв ижросидаги 30 дан ортиқ мумтоз ва  Эстрада жанрида ижро этилган куй ва қўшиқлар халқимизнинг кўнглидан муҳим жой эгаллади. Ўз касбини севгани, қолаверса, ўз устида тинмай меҳнат қилиши, изланувчанлиги эътиборга олиниб, 2006 йилда унга “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллигига” кўкрак нишони билан тақдирланди. Қаҳрамонимиз 1989 йилдан то ҳозирги кунга қадар ўзи таҳсил олган Ўзбекистон давлат консерваториясида ғижжак сози бўйича талабаларга сабоқ  бериб келмоқда. У ижро этган қўшиқлар ўзининг оҳангдорлиги, халқона экани билан алоҳида ажралиб туради.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган