ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Санъаткор, қўшиқчи Абдулхай Каримов таваллуд топган кун
1956-08-01

Абдулхай Каримов 1956 йил 1 июлда Фарғона вилоятининг Қува туманида туғилган. Фарғона водийси санъаткорлар юрти ҳисобланади. Бу ўлкада Маъмуржон Узоқов, Таваккал Қодиров, Фаттоҳхон Мамадалиев, Абдуҳошим Исмоилов, Қобилжон Юсупов, Берта Давидова, Султонали Маннопов, Маъмуржон Тўхтасинов, Маҳмуд Тожибоев, Рахима Мазохидова каби эл ардоғидаги санъаткорлар етишиб чиққан.  Ёш Абдулҳай ана шу инсонлар ижросидаги  қўшиқларни тинглаб камолга етди, саньатга меҳр қўйди. У айниқса, мақом қўшиқларини, халқ лапарларини жиддий қизиқиш билан ўрганди.  Устозлар ёрдамида саньат сирларини пухта ўргана бошлади. Абдулҳай Каримов 1973 йилда мактабни аьло баҳоларга тамомлаб, Фарғона давлат институтининг “Математика” факультетига ўқишга кирди. Ўзи танлаган соҳа саньатга алоқадор бўлмаса-да, қалбининг туб-тубида қўшиқчи бўлишдек юксак орзу унга сира тинчлик бермас эди. Шу сабабли у 1984 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Аньанавий ижрочилик” бўлимига ўқишга кирди. Йигитлик бурчини Икромжон  Бўронов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги ансамблда ўтади. Бу ердаги фаолияти Абдулҳай Каримов учун жуда катта мактаб вазифасини  ўтади, десак муболаға бўлмайди.   У ижро этган “Туркистонда”, “Ўзбегим”, “Той бола”, “Офарин”, “Ўзингга шукур”, “Дўст”, “Олтиариқ”, “Ўғил бола”, “Ўзбекистонда” каби кўплаб қўшиқлар саньат иҳлосмандлари қалбидан жой олди. Абдулҳай юртимизнинг  барча вилоятлари , қолаверса , Тожикистон , Қирғизистон, Туркманистон каби кўшни мамлакатлар, Россия , Чехия, Словакия, Бельгия, Малайзия, Польша , Туркия каби хорижий  давлатларда гастроль сафарларида ҳам бўлиб, ўзбек саньати довруғини жаҳонга кенг ёйишда катта ҳисса қўшди. Абдулҳай Каримовнинг  саньатдаги меҳнатлари қадрланиб, давлатимиз томонидан 1996 йилда “ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланди. Ҳозирда у Фарғона вилояти “Ўзбекнаво” бирлашмасида фаолият юритиб келаяпти. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган