Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Анъанавий ижрочилик” кафедраси мудири, профессор Рифатилла Қосимов таваллуд топган кун
1958-07-15

Рифатилла Қосимов 1958 йил 15 июлда Тошкент шаҳрида
таваллуд топди. У болалигиданоқ мусиқага ўзгача меҳр қўйди.Отаси Қудратилла ака
яхшигина дутор чалиб, қўшиқ куйларди. Ўғли Рифатилладан санъатга бўлган чексиз иштиёқини
кўрган отаси уни Тошкентдаги Толибжон Содиқов номидаги 1-болалар мусиқа мактабига,
кейин эса мусиқа коллежига ўқишга берди.У
мактаб ва коллежда ажойиб устозлар қўлида мусиқанинг сир-асрорларини ўрганди. Ўқишини
яна давом эттириш, олий маълумотли бўлиш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваториясига
ўқишга кирди. Бу ерда таниқли санъаткор, бастакор ва профессор устозлардан мусиқанинг
турли йўналишлари бўйича билимларини мустаҳкамлади.
Рифатилла Қосимов 1982 йилда консерваториянинг “Шарқ мусиқаси” кафедрасини аълочилар
сафида тамомлаганлиги, мусиқа соҳасида ўз билимига эга педагог бўла олишига ишончи
борлиги сабабли, уни шу олий ўқув юртига ишга таклиф этишди. У ўзбек мусиқаси ва
хонандалик санъати ривожига ўз ҳиссасини қўшган санъаткорлардандир. Фарғона-Тошкент
мақом йўлларига мансуб “Дугоҳ-Қусайний”, “Баёт”, “Чоргоҳ”, уларнинг таркибий қисмларидаги
“Ушшоқ”, “Чорзарб”, “Мискин” каби туркум, ашулалар ва замонавий бастакорлар асарлари
унинг ижросида алоҳида, ўзига хос талқинини топган. Шунинг учун санъаткорни Тошкент-
Фарғона мақом ижроларини бекаму кўст эгаллаган хонанда-созанда сифатида эътироф
этишади.