ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бастакор Надим Норхўжаев 1947 йил 24 декабр таваллуд топган
1947-12-24

Халқимизнинг  севимли бастакори Надим Норхўжаев 1947 йил 24 декабрда тошкент шахрида таваллуд топган. Отаси Ғуломқодир ака Тошкент темир йўл транспорт муҳандислари  институтида  талабаларга дарс берган. Онаси Мавлудахон ая эса уй бекаси бўлиб, 6 фарзанднинг тарбияси билан машғул бўлган. Надимжон жуда ёшлигидан санъатга меҳр қўйганлиги боис, ота-онаси 1958 йилда Глиэр номидаги Тошкент мусиқа билим юртининг танбур синфига ўқишга берди. Бу ерда унга танбур созидан Аҳмаджон Жабборов устозлик қилди. У мактабда ўтказиладиган турли маданий тадбирларда  фаол иштирок этиб, мураббийларнинг меҳрини қозонди. Кейинчалик қаҳрамонимиз Ўзбекистон давлат  консерваториясига  кириб, ўқишни давом эттирди. Бу улуғ даргохда Надим Норхўжаев устози Румил Вильдановдан мусиқа сирларини     пухта ўрганди. Унинг ёзган илк асари  болаларга  мўлжалланган бўлиб, “Ола қанот  хаккалар” номли қўшиғи  кичик ёшдаги ўқувчиларнинг  энг севимли ашуласига  айланди. Бастакор шундан сўнг, Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган артистлар – Хуррият Исроилова, Клара Жалиловалар билан ижодий ҳамкорликда “Ёрилтош”, “Бир қиё боқиб ўт”,  “Ёр узук тақди”, “Қўшиқ куйлар қизлар”, “Ўйлади у ўзини”, Шаҳбоз Низомиддинов, Абдуқаҳҳор  Жалилов, Муҳаббат Ғофуровалар билан эса “Ёз кечаси”, “Гулмиди, райҳонмиди”, Ассалом Тошкент“ номли қўшиқларни яратди. Шунингдек, “Васлингни қўмсайман”, “Шукрона”, “Кўнглим париси”, “Дилда баҳор”, “Қувноқ рақс”, “Баҳорни куйлайман”, “Навруз бугун”, “Жаннат макон бу диёр”, “Гул саралайман”, “Онажоним қошида”, “Ёр йўли” каби кўплаб қўшиқлари билан санъат ихлосмандлари эътиборини қозонди. Надим Норхўжаевнинг санъатдаги меҳнати  инобатга олиниб, 1989 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган