ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бастакор, дирижиёр ва мусиыий безакчи Дони Илёсов таваллуд топган
1958-12-24

Бастакор, дирижиёр ва мусиыий безакчи(оранжировкачи) Дони Илёсов

1958 йил 24 декабрда Тошкент шаҳарида санъаткорлар оиласида туғилди. Отаси устоз санъаткор, миллий дутор созини маромига етказиб чалган буюк созанда ва бастакор Илёс Абдусаматов Ўзбекистон радиоси қошидаги ансамблда кўп йиллар давомида ишлаган. Онаси Тамара Сулаймонова Ўзбекистон Давлат филармонияси қошидаги халқ чолғу оркестрида ғижжакчи созанда бўлиб фаолият олиб борган. Дони Илёсов болалигидан санъатга меҳр қўйиб, 1965 йилда Глиэр номидаги мусиқа мактабига ўқишга борди. У бу даргозда устози Г.В.Степанова қўлида пианино синфида таҳсил олди. 1965-1973  йиллар оралиғида  мазкур мактабнинг 8-синфини тамомлагач, 1973-1977 йилларда Ҳамза номидаги мусиқа билим юртида ўқишни давом эттирди. Бу ерда устозларидан фортепьяно чалиш сирларини ўрганади. Кейинчалик, Дони Илёсов Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олиб, санъатдаги билимларини мустаҳкамлади. Консерваторияда ўқиш билан  бирга у Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси қошидаги Эстрада симфоник оркестрига дирижёрлик лавозимига ишга таклиф қилинди. 1982-1988 йиллар оралиҳида дирижёр ва дирижёр лавозимларида фаолият  олиб бориб, чет эл ва ўзбек  бастакорларининг турли жанрдаги 200 дан ортиқ санъат асарларини радио фондига ёзишга эришди. У яратган қўшиқларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Шарипова, Козим Қаюмов, Гулбаҳор Эрқулова  ва  ҳонанда Аъло Раҳимова маромига етказиб ижро этишган. Ҳамид Ғулом, Нормурод Назруллаев, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф, Жуманиёз Жабборов, Сайёра Тўйчиева, Сирожиддин Саййид, Ьоьур Бобомурод, Иброҳим Жиянов, каби шоирлар билан доимий ҳамкорлик қилиб келди. Ҳозирда Дони Илёсов Республика Бастакорлар уюшмаси қошидаги “Соз  мусиқа маркази”да раҳбарлик қилиб, янги-янги ижод намуналарини яратиб келмоқда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган