Башаров Қутлуғ 1925.31.12 (2004.20.01)- Ўзбекистон
халқ рассоми (1975). 1950 йиллардан
Тошкентда Ўзбекистон БА фахрий
аъзоси (1997). П.Беньков номидаги
Республика рассомлик билим юртида таълим олган (1952-56), Тошкент театр ва
рассомлик санъати институтини тугатган (1982). Асосан линогравюра, литография,
акварель усулида ишлаган дастгоҳ ва китоб графикаси асарлари билан танилган.
Дастгоҳ графикасига мансуб триптихлари, автолитография туркумлари,
фломастер билан қоғозга ишлаган
«Ўзбекистон мусиқаси ва рақслари» туркуми (1973), портретлар (“Алишер Навоий”,
1968; “Абу Райҳон Беруний”, 1972; “Акмал Икромов” ва боўқалар.), рангли гравюра
туркумлари (“Инсонга тинчлик керак”, 1983; “Шарқ аёллари”, 1984) бор.
Рангтасвирда ҳам самарали ижод қилди: ”Навоийнинг ҳаёти ва ижоди” (1965),”Амир
Темур лашкарбоши”, ( “Амир Темур портрети” ва бошқа., 1996). Ҳамза номидаги Давлат
мукофати лаурети (1979). “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофатланган
(1999).Тешикқопқа қабристонига дафн этилган.