Довидова
Берта (1922.20.12-2007.11.8) хонанда, мақом йўллари моҳир ижрочиси, Ўзбекистон халқ артисти (1964). 1935 йилдан.Тошкентда
Тошкент тиббиёт билим юртини тугатгач (1938), хамшира бўлиб ишлаган(1938-43). Аввал ҳаваскор хонанда сифатида танилган.
Ўзбекистон радиоси қошидаги хор жамоасида (1943), ўзбек ва тожик ансамблларида
(1944-60), “Мақом ансамбли”да (1960-87) етакчи хонанда. Мафтункор, майин ва
ширадор овоз соҳибаси. Довидова репертуаридан ўрин олган “Муножат” ()И.Каримов
, “Баёт I, II, V”, Наво мақомидаги “Талқини Баёт”, “Насри Баёт”, “Рост”
мақомидаги “Насри Ушшоқ2, “Уфари Цшшоқ”, “Дугоҳ” мақомидаги “Сарахбори
Оромижон”, “Уфари Оромижон”, шунингдек, “Самарқанд Ушшоғи”, ва бошқалар мумтоз
ашулалар унинг ижросидаги нозик, ички ҳиссиётларга бой,юксак бадиий ифодасини
топган. Хонанда ҳақида телефильм (“Муножат”, (1975) яратилган.