ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Санъаткор Мажидхон Саидов таваллуд топган кун
1954-12-22

Санъаткор щзи  танлаган соҳада юзага чиққунига қадар, ер остидан сизиб чиққан булоқ каби узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтади. Ижод ва тинимсиз меҳнат  ҳамда изланиш орқалигина ўз мақсадига эришади. Халқимизнинг севимли санъаткори Мажидхон Саидов  ҳам санъат соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилди. Сўқмоқлар катта йўлга олиб чиққани  каби унинг умр манзили улкан йўлга чиқиб туташгунича тиниб-тинчимади. Ўзи яратган ижод намуналари орқали  элга танилди, мухлислар ортирди. Мажидхон Саидов 1954 йил 22 декабрда Самарқанд вилоятининг  Ургут туманида таваллуд топди. У болалигидан санъатга меҳр қўйгани боис, ўрта мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ, туман Маданият  уйи қошидаги “Бешқарсак” ансамблига қатнай бошлади. 1985 йилда ушбу ансмбла  радио, телевидение орқали халқ куйларини қайта ишлаб, ижро этиб, эл назарига тушди. Мажидхон, айниқса, миллий мақом йўналишидаги ашулаларни ижро этишни жондилидан севр эди. Болалигимда мақом йўналишидаги ашулалар радио орқали берилгудай бўлса, унга қўшилиб ижро этардим. Айниқса, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов, Комилжон Отаниёзов, Расул қори  Мамадалиев, Орифхон Ҳотамов, Ориф ҳожи Алимаҳсумов, Фаттоҳхон Мамадалиев, Ҳожихон Болтаев, Назира Юсупова, Берта Давидовалар ижросидаги қўшиқларни севип тинглардим, -дейди Мажидхон ака. 1991 йилда Фарғонада  бўлиб ўтган оилавий ансамбллар иштирокидаги  мусиқа фестивалида иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. 1993 йилда эса Тошкентда Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов хотирасига бағишланган мақомчилар мусобақасида ҳам қатнашиб, ўз қўшиғи биланбиринчи ўринга муносиб топилди. Мажидхон Саидов ижроси тез орада устозлар назарига тушди. 1994 йилда Юнус Ражабий номидаги мақомчилар ансамблига ишга таклиф этишди. У устозлар даврасида ишлаб, ижод қилди. 2001 йилда “Ўзбекистон” телеканалида мусиқа маслаҳатчиси бўлиб ўз фаолиятини давом эттирди. Қаҳрамонимизнинг фрзанди Мўминжон Саидов ҳам ота изидан бориб, санъат соҳасида ижод қилмоқда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган