Алишер Навоий метро бекати фойдаланишга топширилган кун
1984-12-07
«Алишер
Навоий» - метро бекати, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган. Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи, савдо расталари яқинида. «Ўзбекистон»
йўлининг 1-навбатдаги сифатида 1984 йил
7 декабрда фойдаланишга топширилган. Йўловчилар зали устунли, икки ер ости
йўлакли бўлиб, бири орқали «Пахтакор» метро бекатига ўтилади. Меъморлари:
Я.Мансуров, В.Маҳмудов; муҳандислари: О.Зокиров ва бошқа Интерьери гириҳ ва
ислимий нақшлар билан ишланган (расмлар Р.Муҳаммаджонов, А. Раҳимов).
Карнизлари ва тоқилари ҳам миллий нақшлар билан
безатилган (уста ИШермуҳамедов ва бошқалар.). Зал деворларида Навоий
«Хамса»си сюжетларидаги намоёнлар, Навоий барельефи бор (расмлар: Ч.Аҳмаров,И
Қаюмов, кошинкор усталар: А.Аминов, У.)