ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Хайкалтарош Марина Бородина таваллуд топган кун
1951-09-30

Марина Бородина Ростиславовна 1951 йил 30 сентябрда Тошкентда туғилган. 1973 йил П.П.Беньков номидаги Республика рассомлар билим юртининг хайкалтарошлик бўлимини имтиёзли тамомлади. Ўша йили Тошкент театр ва рассомчилик институтининг амалий хайкалтарошлик бўлимига ўқишга кирди. 1978 йил институтни тамомлаб, Тошкент Педагогика институтининг бадиий графика факультетига ўқитувчи бўлиб ишга кирди.1979 йил Марина Бородина Ўзбекистон хайкалтарошлик ва махобатли санъат бадиий жамғармасининг ижодий гуруҳига аъзоликка қабул қилинди. Шу сабаб бўлиб, у Тошкент шаҳридаги қатор йирик хайкалтарошлик ишларининг муаллифига айланди. Булардан баъзиларини санаб ўтайлик: Тошкентдаги “Алгоритм” заводи бадиий безаги, Тўрақўрғон шаҳридаги концерт залининг металл шамдонлари, Олмалиқдаги фаввора учун хайкалтарошлик иши, Тошкентдаги академик Восит Воҳидовнинг бронзадан ишланган бюсти, “Семурғ” (Оқтош) дам олиш зонасидаги амалий хайкалтарошлик ишлари... Марина Бородина хайкалтарошлик бўйича республика ва халқаро симпозиумларда қатнашган, республика ва халқаро бадиий кўргазмаларнинг доимий иштирокчиси. Сўнгги пайтларда қатор ютуқли хайкаллар – “Тарона”, “Саломат” ва бошқаларнинг муаллифи ҳисобланади. Унинг ижодий ишлари Гемания, Англия, Франция шунингдек Ўзбекистон Маданият вазирлигининг коллекцияларидан жой олган. 2001 йил унинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон мустақиллиги 10 йиллик байрамининг Берлин шаҳрида нишонланиши тадбирининг бир қисми бўлди. М.Бородина Ўзбекистон рассомлар Академияси, шунингдек, “Ўзбекистон - Франция” дўстлик жамиятининг аъзоси.Марина Бородина ўз вақтини педагоглик фаолиятига бағишлади. Сўнги 6 йил  мобайинида  у Тошкент Архитектура-қурилиш институти Тасвирий санъат кафедраси мудири ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси қошидаги Республика тасвирий ва амалий санъат лицейининг “ дизайн” синфида катта ўқитувчи бўлиб ишлайди. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган