“Тошкент” метро бекати фойдаланишга топширилган кун
1984-12-07
“Тошкент”- Ўзбекистон йўлидаги метро бекати; Вокзал
олди майдонида. 1984 йил 7 декабрда фойдаланишга топширилган.(меъмори
А.Табибов, муҳандиси А.Зокиров).Устунли платформа икки ер ости йўлакларига эга.
Деворлари ва шифт устунлар каллаги
безагига монанд, миллий руҳда безатилган (рассом С.Султонмуродов), платформанинг
зинапояли йўлакларида “Тошкент-тинчлик ва дўстлик шаҳри” мавзуида шаҳар герби,
турли тасвирлар ишланган (рассом О.Ҳабибуллин). Безакларда мармар, гранит,
керамика, металл, шиша ва бошқа материаллар кенг фойдаланилган. Яқинда “Тошкент-Марказий”
темир йўлвокзали, меҳмонҳона, темир йўл
техникаси музейи жойлашган.