Каримов Наим Фотиҳович 1932 йил
12 декабрда Тошкентда туғилган. Адабиётшунос
олим, жамоат арбоби. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. (1996).Филология
фагнлари доктри профессор (1993).
Тошкент университутининг филология факултетини тугатган (1995). Каримов 20 аср ўзбек адабиёти ва унинг йирик
вакиллари (Чўлпон, Усмон Носир ва
бошқалар.) ижодини миллий ғоя мезонлари асосида ўрганиш ишини биринчилардан
бўлиб бошлаб берган. Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ҳамзанинг кўп жилдли
академик нашрларини тайёрлаш ва нашр этишда иштирок этган. Ўрта мактаб
ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари учун ўзбек адабиётидан дарсликлар
ёзган. Каримов Ўзбекистон
маърифатпарварлар жамияти раиси (1999 йилдан.). Мустамлакачилик даври
қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссияси ва “Шаҳидлар хотираси ” хайрия
жамғармаси кенгаши раиси (1999-2008), “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи
директори (2002-2008). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофати лауреати
(1985). “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган. (1999).