ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон Халқ артисти Раҳим Пирмуҳамедов таваллуд топган
1896-12-20

Раҳим Пирмуҳамедов 1896 20 декабрда Тошкентда туғилган. Биринчи ўзбек киноактёрларидан. Ўзбекистон халқ артисти (1948). Москва драма студиясини тугатган. (1930). 1918 йилдан ўзбек театрларида ишлаган. 1927 йилдан киноактёр. Пирмуҳамедов эпизодик роллар устаси сифатида танилган.  У    овозсиз кино (“Масжид гумбазлари ости” да Умарнинг дўсти; “Соябон арава”да Жўрбой; “Равот қашқирлари” да Акромхон; “Махов қиз”да) давриданоқ етакчики ноактёрлардан бўлган.  Пирмуҳамедов ижодида халқ театри анъаналари, замонавий саҳна  санъати ютуқлари ва кино эстетикаси маданиятига  хос хусусиятлар уйғунлаша борган: Абдумалик (“Алишер Навоий”), Абулхайр (“Абу Али Ибн Сино”), карвансарой соқчиси, кўса (“Тоҳир ва Зуҳра”; “Насриддиннинг саргузаштлари”), Иброҳим ошпаз (“Гуллар очилганда”), Акмал қизиқчи (“ Наташахоним”), Вазир (“Икки дил достони”), Муллабой (“Шиддат”) ва бошқалар. Чиғатой қабристонига дафн қилинган. Тошкентдаги кўчалардан бири Пирмуҳамедов номи билан аталади. “Буюк хизматлари учун”ордени билан мукофатланган (2003). 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган