ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Режиссёр Иосиф Вениаминович Радун таваллуд топган кун
1911-12-31

Таниқли театр   режиссёри ва педагог Иосиф Вениаминович Радун 1911 йил 31 декабрда  Мелитополь шаҳрида туғилган. Симферополь драма театри қошидаги Театр студиясини тугатиб, 1929 йилдан Симферополь театрида акёр сифатида ижодий фаолиятини бошлаган. 1940 йилда А.В.Луначарский номидаги Москва давлат театр санъати институтининг режиссёрлик факулътетини тугатиб, М.Горький номидаги Волгоград театрида (1943-1945)режиссёр бўлиб ишлаган. Радун 1945 йилда Тошкентга келиб, М.Горький номидаги рус академик драма театрида режиссёр  (1945-1947)  Республика Ёш томашабинлар театрида  (1947-1950)  ва Муқимий номидаги мусиқали драма театрида (1961-1963)  бош режиссёр сифатида фаолият кўрсатган. Ҳамза (Ўзбек миллий) академик драма театри ва республика вилоят театрларида спектакллар қўйган.У Горький  номидаги  рус академик драма театрида – “Ревизор” (Н.В.Гоголь, 1945), “Меҳриҳоним” (А.Дюран, 1946), “Москва тонгги ”(А.Суров, 1951), “Портфеллик киши” (А.Файко,1957) “Виждон” (Д.Павлова, 1964) “Менинг болагинам Марат” (А.Арбузов, 1965) “Отелло” (Шекспир, 1972).Республика Ёш томашабинлар театрида-“Двораянлар уяси” (И.Тургенов, 1968), “Золушка” (Т.Г.Габб, 1969). Муқимий номидаги мусиқали драма театрида-“Олтин қидирувчилар” (М.Сейидбейли), “Зарафшон қизи ” (Д.Файзиев, 1961), “Уч баҳодир” (Т.Собиров 1961),  “Ишқинг билан” (Ҳ.Умаров, 1963).Ҳ.Олимжон номидаги Самарқанд ўзбек драма театрида “Отелло” (В.Шекспир, 1956), “Тубанликда” (1964), “Мешчанлар”  (М.Горький, 1968).Радун 1945 йилдан Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида “Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати” кафедрасини бошқариб, шу институтнинг ташкилотчиларидан бирига айланди. Шу тарзда И.В.Радун ҳам назариётчи, ҳам амалиётчи сифатида самарали меҳнат қилиб, ўзбек театр санъати равнақига муносиб ҳисса қўшди. 1964 йилда И.В.Радунга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” фахрий унвони берилди.  Иосиф Вениаминович Радун 1988 йилда Тошкентда вафот этди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган