ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тошкентда янги кўчалар очилган кун
2016-08-29

29 августдан Тараққиёт кўчасининг давоми ва янги транспорт ҳалқасида ҳаракат бошланди. Душанба куни тонгдан Ўзбекистон пойтахтида бир қатор янги автомобиль йўллари ҳаракатланиш учун очилди. Автотранспорт воситалари Нурафшон кўчасининг «Тинчлик» метро бекатидан Оқтепа майдонигача узайтирилган янги 4 километрлик қисми бўйлаб ҳам ҳаракатланишни бошлади.Муқимий кўчаси ва Шота Руставели кўчаси орқали собиқ «Тоштекстильмаш» заводи ҳудудидан Нукус кўчасига элтувчи янги йўл ўтказгич ҳам тўлиқ очилди.Санаб ўтилган кўчалар бўйлаб ҳаракатланишга ижозат берилиши билан пойтахтда янги учинчи транспорт ҳалқаси ишга тушди. Абдулла Қодирий ва Шароф Рашидов шоҳ кўчаларини ҳисобга олганда, унинг умумий узунлиги 22 километрни ташкил этади.Тараққиёт кўчаси бўйлаб эндиликда Оҳангарон шоссесига етиб бориш мумкин. Янги 3 километрлик йўл собиқ Тошкент механика заводи яқинидан ўтади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган