ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617181921
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
“Музейлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди
1921-09-12

Музейлар-1917 йилгача Тошкентдаги биринчи ва ягона музей Тошкент музейи бўлган. 1917 йилдан кейин турли ихтисосдаги кенг экспозицияларга эга бўлган музейлар ташкил этила бошлаган. Н. Романов саройида унинг мусодара қилинган коллекцияси асосида бадиий музей (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат музейи), 1921 йил эски шаҳар музейи ташкил қилинган. Ўрта осиё музейининг геология, зоология, ботаника ва антропология бўлимлари ва қишлоқ хўжалиги музейи ва ҳайвонот боғи Табиат музейига айлантирилди. 1945 йил рус ёш томошабинлар театри эски биносида жойлашган Давлат санъат музейи мустақил музейга айланди. 1972 йил ўзбекистон кино санъати музейи, 1973 йил Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш музейи, 1975 йил Туркистон ҳарбий округи қўшинлари тарихи музейи ташкил этилди. 1988 йил антиқа ва заргарлик буюмлари музейи очилди.. 60-80йилларда Ҳ. Абдуллаев, М.Ашрафий , С. Бородин, Ойбек, Ғафур Ғулом. Ў. Тансиқбоев, Абдулла Қаҳҳор уй-музейлари, Тамарахоним либослари доимий кўргазмаси ва бошқаларга асос солинди. Тошкентда 29 та музей бўлиб, уларда 113127 экспонат сақланади. Тошкентдаги йирик давлат музейлари: Ўзбекистон давлат санъат музейи, ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари марказий музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Ўзбек либослари галереяси ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 12 сентябрда “Музейлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Ушбу ҳужжат музейлар фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, уларнимузей ашёлари билан бойитишга замин яратди.

 Тошкент энциклопедия

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган