ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
5678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбек драма театри ташкил топган кун
1968-10-28

28 октябр Ўзбек драма театри 1968 йил 28 октябрда “Ёш гвардия” театри номи билан ташкил топган ва “Дийдор” спектакли билан очилган. Ташкилотчиси ва биринчи режиссёри-Эргаш Масофоев. Ширин Азизова, Тўғон Режаматов, Фарход Аминов, Мурод Ражабов, Мадина Тўхтаева, Исамат Эргашев, Муҳаббат Абдуллаева, Малика Иброҳимова, Ноила Тошкенбоева, Ҳошим Арслонов театрнинг дастлабки актёрларидир. Театр фаолиятининг дастлабки йилларида ўз йўналишини асосан замонавий мавзу ва ёш драматурглар асарларига қаратди: “Ўн саккиз ёшлигим” (М.Каримов), “Биринчи бўса” (А.Иброҳимов), “Оқар сувлар” (Ў.Умарбеков), “Беш кунлик куёв” (Шуҳрат), “Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари” (Ҳамза) ва бошқалар. Театр репертуарининг бойишида, актёрлик маҳоратининг ўсишида таржима асарлар ҳам муҳим роль ўйнади. (“Баҳс” М. Байжиев; “Ўлимларни қолдириб доғда”, В.Титов, К. Маленко; “Освенцим жаллодлари”, П.Вайс ва бошқалар). 80-йилларнинг ўрталаридан театрда новаторлик санъати ўсди, ғоявий-эстетикйўналиши, образлар талқини такомиллашди, янги типдаги актёр, режиссура  шаклланди. “Отасининг қизи”, “Майсаранинг иши”, “Фармонбиби аразлади”, “Учинчи орзу”, “Қора камар”, “Аршин мол олон”, “Искандар”, “Малика”, “Паранжи сирлари”, “Зиёфат”, “Чеча” каби спектакллар театрга шуҳрат келтирди. 1996 йил Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган “Буюк ипак йўли” спектаклида мусиқа, хореография, пластик ҳаракатлардан кенг фойдаланилган.  Театр 90 йилларнинг бошларида Англия, Шотландия, Шимолий Ирландия, Германия каби мамлакатларда гастролда бўлиб, ўз спектаклларини намойиш этган. Элёр Носиров, Неъмат Алимов, Афзал Рафиқов, Азиза Бегматова, Доно Бобохонова, Мадина Тўхтаева, Гулбаҳор Раҳимова, Ноила Тошкенбоева, Ҳошим Арслонов кабилар театрнинг етакчи актёрларидир.Бадиий раҳбари Мунаввара Абдуллаева.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган