ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
81011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
7 июнь 1632 йилда Тожмаҳал- Ҳиндистондаги бобурийлар сулоласи даврига оид меъморий ёдгорлик қуриш бошланган.
1632-06-07

7 июнь 1632 йилда Тожмаҳал- Ҳиндистондаги бобурийлар сулоласи даврига оид меъморий ёдгорлик қуриш бошланган.

Тожмаҳал- Ҳиндистондаги бобурийлар сулоласи даврига оид меъморий ёдгорлик (1632-52) Агра шаҳри яқинидаги Жамна дарёси бўйида Шоҳ Жаҳон суюкли хотини Аржумандга (Мумтоз Маҳал бегим) атаб вафотидан сўнг қурдирган. Кейинчалик ўзи ҳам шу ерга дафн қилинган. Мақбара қурилиши 20 йил давом этган бўлиб,тадқиқотчиларнинг фикрича, мақбара лойиҳасининг муаллифи Шоҳ Жаҳоннинг ўзи бўлган,  у ёшлигидан бошлаб меъморчилик ва қурилишга жуда қизиққан. Мақбара (лойиҳа меъмори Усто Аҳмад Лаҳори) турк меъмори Муҳаммад Исохон афанди бошчилигида бунёд этилган. Қурилишда 20000га яқин киши иштирок этган. Маҳобатли бино қурилишида на фақат Ҳиндистон, балки Ўрта Осиё, Эрон, Византия меъморлари таклиф этилган.Тожмаҳал мурабба тарҳли, 3 қаватли, 5 гумбазли. Мармар супа (104 х104 х7 м) устига қурилган. 4 бурчагидаги ингичка миноралар (баландлиги 45 м) мақбарага ўзгача ҳусн бағишлаган. Деворлари оқ мармар билан қопланган, турли рангдаги қимматбаҳо тошлардан қадама нақшлар ишланган. Бош тарзи (эни 56,7 м) пештоқ равоқли. Мақбаранинг олд томонига 2 қатор дарахтлар экилган, фавворали ҳовуз, гулзорлаштирилган узун йўлка бор. Тажмаҳал мақбараси - жаҳон меъморчилик дурдонаси ҳисобланади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган