ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
10 июнь - Бутунжаҳон тўқиш куни
2005-06-10

10 июнь - Бутунжаҳон тўқиш куни

2005 йилдан бошлаб июнь ойининг шанба кунида дунёда антиқа байрам – “Бутунжаҳон тўқиш куни” нишонланади. Байрам ҳам антиқа тарзда ўтказилади, ўз номига тааллуқли тарзда барча , спица ёки крючокда тўқишни ёқтирувчилар, шаҳарнинг биронта жамоат жойида йиғилишади - паркда, кафеда,боғда ўзларининг ёқтирган ишлари билан машғул бўладилар. Бутунжаҳон тўқиш куни биринчи марта омма олдида Парижда ўтказилган. Анъанага айланган бу томошани тўқишни ёқтирувчи Даниэл Лендес ўйлаб топган. Вақт ўтиши билан оммавий тўқиш билан нафақат франциялик аёллар, балки бошқа мамлакатларда яшовчилар ҳам қизиқиб қолишди. (байрам Америкада, Англияда, Швецияда, Финляндияда, Норвегияда, Эстонияда ўтказилади). Акциянинг ўз эмблемаси бўлиб, унда Европа картаси фонида 2та тўқиш спицалари тасвирланган. Энг фаол тўқувчилар бутун дунёни тўқилган буюмлар билан таъминламоқчилар: тўқилган буюмларни узоқ мамлакатларга ва ҳаттоки бошқа қитъаларга жўнатадилар. Бундан ташқари, “Бутунжаҳон тўқиш куни” байрами доирасида омма олдида тўқилган буюмлар кўргазмалари, мода намойишлари, тўқишни ўрганмоқчи бўлганлар  учун маҳорат дарслари ташкил қилинади. Иплар билан савдо қилувчи дўконлар ўз тадбирларини шу куни ўтказадилар. Ҳозирги кунда маълумотлар бўйича “Бутунжаҳон тўқиш куни” байрами дунёнинг 350га яқин мамлакатида ўтказилмоқда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган