ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242527
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Маҳкам Маҳмудов
1940-12-05

Макам Маҳмудов 1940 йил 5 декабрда Андижон вилояти, Асака туманидаги Қадим қишлоғида туғилди. Тошкент давлат (ҳозирги ЎзМУ) университетида ўқиди (1957-1962).

      Меҳнат фаолиятини  «Андижанская правда» газетасида муҳбирликдан бошлади. Сўнгра “Ўздавнашрда муҳаррир (1963-1965), ҳозирги “Ўзбекистон овози (1965-1972) газетасида бўлим мудири,  Гулҳан жўрналида (1972-1974) маъсул котиб, Ғафур Ғўлом номидаги адабиёт ва санъат наширётида бўлим мудири, бош муҳаррир муовуни (1975-1984), «Радуга» наширётида бош муҳаррир (1991-1992), Мулоқот журналида бўлим мудири (1993-2001), Гулистон жўрналида бош муҳаррир муовини (2001-2004), вазифаларида ишлади.Тошкент техника унверситетида (1985-1990), Ўзбекистон Миллий университетида этика, эстетика, риторика, нотиқлик санъатидан дарс берди (2002-2003).

   «Бибихоним» , «Шоҳлар маликаси»  , «Мовароуннахр юлдузи» , «Султон Маҳмуд Ғазнавий», “Бойсунғур бин Шоҳруҳ,”Имом Зайниддин Ғаззолий” каби тарихий қисса, ҳикоя ва бадиалар, «Мен -мен эмасман» (1980), «Тескари кўзлилар сайёраси» (1982), «Сирли қаср» , «Мангу куй излаб» (1979) сингари фантастик асарлар нашр эттирди.

    У фалсафа, эстетика, ахлоқшунослик, тарих, санъатшунослик борасида изланишлар олиб борган олим сифатида «Талант ва ижод фалсафаси» (1979), «Абадият лахзалари» (1981), «Ҳайрат ва таффакур» (1990), «Аҳли дил» (1998), каби адабий ва илмий мақолалар эълон қилди. «Адабий-эстетика таффакур тарихи» , «Адабиёт энциклопедияси»  каби фундаментал тадқиқотларни бажарилишига ўз ҳиссасини қўшди.

   Маҳкам Маҳмудов таржимон сифатида О.Балъзакнинг «Сағри тилсими романи» (1981), С.Цвейгнинг “Куйган кўнгил фарёди новелла тўпламини (ҳаммуалифликда, 1980), Э.Верхарннинг «Микеланжело» (поэма, 1984), Фаробийнинг «Фозил одамлар шарҳи» (ҳаммуалифликда, 1993), З.Бунёдовнинг «Ануштегин Хоразмшоҳлар  давлати» (1998), Мери Шеллининг «Франкенштейн ёхуд янги Прометей» фантастик романи (ҳаммуалифликда, 1991), Ф.Атторнинг «Мантиқ-ут-тайр» (ҳаммуалифликда, 2006), Л.Борхеснинг «Марвлик ҳаким ёхуд ниқобли пайғамбар» (Муқанна ҳақида), Арастунинг Поэтика , «Аҳлоқи кабир» , «Риторика» (2011), Замахшарийнинг Олтин шодалар (2011), Оскар Уайлъднинг Юлдуздан тушган бола , Садоқатли дўстхикоялари ва бошқа асарларни ўзбек тилига ўгирди.

     Маҳкам Маҳмудов филология фанлари номзоди.

     У ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун Меҳнат шуҳрати (1998) ордени билан тақдирланган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган