Ёзувчи Чингиз Тўрақулович Айтматов таваллуд топган кун
1928-12-12

Чингиз Тўрақулович Айтматов ХХ аср қирғиз адабиётининг энг истеъдодли ва жаҳонга танилган йирик намояндаларидан бири бўлиб, у 1928 йил 12 декабрда Қирғизистоннинг Талас водийсидаги Шакар овулида туғилган. Чингиз дастлаб рус мактабида, кейин қирғиз мактабида ўқиди, қишлоқ шўросида котиб, солиқ йиғувчи, бирда ҳисобчиси бўлиб ишлади. У 1948
йилда Жамбул зооветеринария техникумини, 1953 йили Қирғизистон қишлоқ хўжалик
институтини тамомлаган. 1956 - 1958 йилларда Москвада Ёзувчилар уюшмаси қошидаги
Олий адабиётчилар курсида таҳсил олди. Чингиз Айтматов болалигиданоқ бадиий
адабиётга улкан меҳр қўйган бўлиб, насрий асарлар яратиш билан астойдил шуғулланади.
Адиб номини илк бор халқаро миқёсда машҳур қилган, 1958 йилда ёзилиб, жаҳон халқларининг
40 дан ортиқ тилларига таржима қилинган
асар «Жамила» қиссаси бўлди. «Жамила» қиссасини
Луи Арагон «Муҳаббат ҳақида ёзилган жаҳондаги
энг ажойиб қисса» деб атаган. Чингиз Айтматов давлат ва жамоат
арбоби сифатида улкан ишларни амалга оширмоқда. У Қ. Муҳаммаджонов
билан ҳамкорликда «Фудзиямадаги учрашув» номли драма ёзган. Чингиз
Айтматов Қирғизистон халқ ёзувчиси
(1968), 1995 йилдан Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеяси Президентидир. У Мустақил Ўзбекистоннинг
«Дўстлик» (1995), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари
билан мукофотланган. Қирғизистон Реслубликасида Чингиз Айтматов номидаги Халқаро
«Олтин медал» мукофоти таъсис этилган (1999). Чингиз Айтматовнинг асарлари 80
дан ортиқ хорижий тилларга таржима қилинган.
Хуллас, Ч.Айтматов давримизнинг забардаст ёзувчиси сифатида ўзбек
китобхонларининг ҳам севимли адибига айланган.