ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151718192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Абу Али Ибн Сино 16ғавгустда таваллуд толган
2019-08-16

Абу Али ибн Сино (Авитсенна) (980-1037)
Буюк даҳо Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино ҳижрий 370 (милодий 980) йилда Бухоронинг Афшона, ҳозирги Исфана қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ ўткир зеҳни ва илмга қизиқииши билан ҳаммани лол қолдирарди. Ибн Сино Ан-Нотилий қўлида тарбия олади. У астрономия, фалсафа, математика, физика, кимё, тиббиёт, мантиқ, адабиёт, минералогия ва бошқа фанлар билан шуғулланган. 10 ёшида Қуръонни ёд олган, 16 ёшдаёқ атоқли табиб бўлган. У Бухоро амири Нуҳ иби Мансурни даволаб, саройнинг бой кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган
Ибн Сино 1002 йилда Бухородан чиқиб кетади, Урганч, Обивард, Насо, Нишопур, Журжон, Рай, Исфаҳон, Ҳамадон каби шаҳарларда бўлади. У 1037 йилда (ҳижрий 428) 57 ёшида Ҳамадон шаҳрида вафот этади. Мутафаккирнинг турли фанларга оид 450 дан ортиқ илмий асарлар яратганлиги маълум. Бироқ бизгача Ибн Синонинг 242 та асари етиб келган. Шулардан 4 таси адабиётга, 5 таси мусиқага, ўндан ортиғя астрономияга оид асарлардир ва ҳок.аталган. Бунға сабаб уларнинг ражаз вазнида ёзилганидир.
Асарлари: «Китоб аш-шифо», «Донишнома», «Китоб ал-қонун фи-т-тиб» («Тиб қонунлари китоби», 5 китоб, 14 жилддан иборат бўлган), «Саломоп ва Ибсол», «Юсуф қиссаси», «Рисолат ат-тайр» («Қуш рисоласи»), «Уйғоқ ўғли Тирик», «Тиббий уржуза», «Фаан аш-шеър» («Шеър санъати», шеър. илми, юнон шеъриятининг тур ва шакллари ҳақида), «Мусиқа илмида катта тўплам» ва бошқ.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган