ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
8910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Раҳимов Мирзоҳид таваллуд куни
2019-09-30

Мирзоҳид Раҳимов (1946.30.9, Тошкент) — диктор. Ўзбекистон халқ артисти (2000). Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими (1992). Тошкент театр ва рассомлик санʼати институтини тугатган (1971). 1964 йилдан Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчиси, режиссёр ассистенти, 1967 йилдан диктор. Р.нинг дикторликка нутқи, овози, қобилияти кучли бўлиб, ёқимли овози, равон нутқи, матнни кучли эҳтирос билан ва маʼнодор қилиб ўқиши томошабинга кучли тасир этади. У, асосан, муҳим сиёсий ҳужжатлар, фармонлар, байрамларда Республика Президентининг халққа қилган мурожаат ва табрикларини, матбуотда чиқадиган марузаларини, тантанали хабарларни маҳорат билан ўқийди. Шунингдек, "Назм ва наво", "Якшанба оқшоми" кўрсатувларини, мумтоз шоирларнинг ғазалларини меёрига етказиб олиб боради ва ўқийди. Р. телефилм, кинохроника ва "Ўзбекфилм"да филмларга овоз берган. Раҳимов Мирзоҳид 1946 йил 30 сентабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2000 йил  Ўзбекистон халқ артисти унвонига эъга бўлган. 1971 йил Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган . 1964 йилдан Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчиси, режиссёр ассистенти, 1967 йилдан диктор.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган