ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8911121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Кураш спортини ривожлантириш.
2019-10-2

                                      Кураш спортини ривожлантириш.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 октабрдаги «Кураш» миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори курашнинг қадри ва аҳамиятини янада оширди. Ушбу қарорга кўра, Халқаро кураш ассотсиатсияси ташкил топган сана – 6 сентабр Ўзбекистонда Кураш миллий спорт тури куни, деб эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, ушбу спорт тури “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинлари дастурига киритилди. Ўзбекистон кураш федератсияси ҳузурида “Кураш” миллий спорт тури маркази” ННТ ташкил этилди.

Кураш бўйича Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, шунингдек, Ўзбекистон биринчилиги ғолибларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш тартиби жорий этилди.

Спортчиларимиз ҳам бундай юксак эътиборга ўз зафарлари билан муносиб жавоб бермоқда. Жумладан, 2017 йил Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё олимпия кенгашининг 36-Бош ассамблеясида Кураш ХВИИИ ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди. Айнан Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида мамлакатимиз полвонлари 8 та (7 та олтин ва 1 та бронза) медални қўлга киритди.

2018 йил Индонезияда ўтказилган ХВИИИ ёзги Осиё ўйинларида эса юртимиз спортчилари 12 та медалга (6 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза), Кореянинг Шинджу шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаларида эса терма жамоамиз 13 та медалга (9 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза) сазовор бўлди.

Енг муҳими, миллий кураш бокс, шахмат, теннис, дзюдо, карате каби спорт турлари қаторида жаҳонда ўз ўрнига эга бўлди. «Кураш», «ҳалол», «таъзим», «тўхта», «ёнбош» каби соф ўзбекона сўзлар халқаро спорт атамалари луғатидан ўрин эгаллади. Ўнлаб мамлакатларда кураш турнирларига асос солинди. Миллати, тили, эътиқоди турлича бўлган юзлаб, минглаб спортчилар ўзбекнинг фахри, ғурури – курашга ошно бўлди. Ўғлонларимиз полвон бўлиб ном таратяпти, ютуқларга эришяпти ва бу, шубҳасиз, бардавом. Энг катта шараф, ҳақиқий ғалаба шу аслида!

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган