
2Хоразм ҳақиқати" - ижтимоий-сиёсий газета. Урганч шаҳрида ҳафтада икки марта
чоп этилади. Муассиси: Хоразм вилоят ҳокимлиги. Дастлаб, 1920 йил 8 мартдан "Инқилоб қуёши" номи билан нашр қилинган.
1939 йил 1 январдан ҳозирги номда. 1921 йилда Хоразмга келган Ҳ.Ҳ. Ниёзий газета
фаолиятини мустаҳкамлашга ёрдам берган. Давлат ва жамоат арбоблари Карим Болтаев, Қурбон Берегин,
Худойберган Девонов; ёзувчи ва шоирлар Фақирий, Мутриб, Партав, Чокар, Муғанний,
Саид Назарий, Умар Қурбоний, Маҳмуд Исмоилов, Эшмурод Девонов, Ҳайит Эшмуродов ва бошқалар газетанинг илк мухбирлари бўлган.
Саҳифаларида вилоят ҳаётига доир иқтисодий-ижтимоий,
маънавий масалалар ёритиб борилади. 1996 йил 3 апрелдан "Хоразм ҳақиқати" ва
"Хорезмская правда" газеталари бирлашган таҳририяти ташкил этилди.