ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Наби Ғаниев таваллуд топган кун
2019-10-29

Наби Ғаниев таваллуд топган кун 

29-Октябр - Ўзбек киносининг асосчиларидан бири, кинорежисёр, Ўзбкистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Наби Ғаниевнинг таваллуд топган куни. (1904-1953 й.) Наби Ғаниевич ҒаниевЎзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. 50 йиллик ҳаётининг ўттиз йилини севимли бўлган санъатга бағишлаган. У ўзбек киноси шаклланиши ва ривожланишида катта ўрин эгаллаган кинофилмларни яратган.

Наби Ғаниев 1904 йил Тошкентда туғилган. Болалигидан шеър мутолааси, қўшиқ куйлаш, дуторда чалиш, расм чизиш, дўстларини пародия қилишни яхши кўрган. У рассом бўлишни орзу қилади ва 1924 йил Москвадаги олий бадиий техникум устахонасига ўқишга топширади. Айнан шу ерда у илк бор филмларни кўради ва уларни бир умрга севиб қолади. 1925 йил Наби Ғаниев Тошкентга қайтади ва эндигина яратилган “Шарқ юлдузи” киностудиясида ишлашни бошлайди.

Аввалига, у актёр сифатида киноларда чиқади, сўнгра, “Бахт қуёши”, “Сўнгги бек” ва бошқа картиналарда ҳар хил режиссёрларга ёрдамчилик қилади. Кейин, мустақил режиссёр сифатида “Юксалиш”, “Рамазон”, “Ўлим қудуғи”, “Йигит”, “Биз ғалаба қозонамиз”, “Жасур дўстлар” филмларини суратга олади.

Киноматографиячиларнинг миллий кадрларини яратиш вазифасини англаб, у янги санъат тарғиботчиси ўрнида чиқади ва бор кучи билан студияга иқтидорли ёшларни жалб қилишга ҳаракат қилади. Айнан улар учун Ғаниев ўзбек тилида иккита китоб ёзади - “Киносенарий” ва “Киноактёр”.

1926-1929 йилларнинг, деярли ҳар бир ўзбек филм титрларида Наби Ғаниев исмини учратиш мумкин. У картиналар яратилишида ҳам актёр, ҳам илғор ўзбек ёш-комсомолчи, ҳам эски қадриятларнинг омадсиз давомчиси, ҳам хўжалик маслаҳатчиси сифатида иштирок этади, лекин у кўпроқ - режиссёр ёрдамчиси бўлиб хизмат қилган. 1931 йил “Юксалиш” номли ўзининг илк бадиий филмини суратга олади. “Рамазон” (1932), “Йигит” (1935) каби ўзининг кейинги филмларида Ғаниев ўша даврлар совет санъатининг асосий мавзуси — инқилобий ҳодисалар таъсири туфайли, ҳаётининг қатъий хўжайинига айланган кечаги қул мавзусига юзланади. Ушбу мавзуни у миллий материал асосида Ўзбекистон одамлари ва ҳақиқатга хос чизгиларни қатъият ила қидирган ҳолда ҳал қилади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган