
30-октабр муҳандис-механиклар куни
Мухандис-механик бу технологик асбоб-ускуналарни
лойиҳалаштириш, конструксиялаш ва фойдаланишга топшириш (ишга тушириш)
билан шуғулланувчи мутахиссисдир.
Бу касб эгалари кўп нарсани билишлари ва қила олишлари
керак.
турли ишлаб чиқариш
асбоб-ускуналарини лойиҳалаштиради, конструксиялаштиради, ишга туширади ва ишчиларни
ишлаб чиқариш вазифалари билан таъминлаб бажарилишини назорат қилишади. Асбоб-ускуналарнинг
ҳолати ва техника хавфсизлигини назорат қилишади.
Чизмачилик ва геометрия назарий механика, машина ва механизмлар
назарияси ҳисоблаш техникаси, ишлаб-чиқариш технологияси ва уни ташкиллаштиришни,
автоматика ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, соҳалар иқтисодиёти кабиларни
билишлари зарур.
Ушбу касб эгалари конструктив ва мантиқий фикрлаш, синчиков
ва зийрак, муҳим қарорлар қабул қилиш, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлишлари зарур.