Ўзбекистон xалқ артисти Турғун Турсунович Азимов таваллуд топган кун
1934-11-30
(1934.30.11, Тошкент) актёр ва режжиссёр Ўзбекистон xалқ артисти (1974). Тошкент давлат санъат институтини тугатган (1956), Ҳамза театрида актёр. Асосий роллари: Фердинанд (“Макр ва муҳаббат”), Илёс (“Сарвқомат дилбарим”), Эйдзи (“Ўгирланган умр”), Марк Туйск (“Оқпадар”), Ниёз (“Номаълум киши”), Йўлчи (“Қутлуғ қон”), Ғофир (“Бой ила xизматчи”), Едмунд (“Қирол Лир”), Улуғбек (“Мирзо Улуғбек”), Амир Насрулло (“Нодирабегим”), Отелло (“Отелло”) ва бошқалар. Актёрга катта шуҳрат келтирган роли “Ўлимдан кучли” спектаклидаги Монсеррадир. Кинода Амир Олимxон (“Ганг узра тонг”), Бакир (“Мафтунингман”), Амир Насрулло ("Нодирабегим"), Ота Мақсумов (“Узоқ-яқин йиллар”), Мирзакаримбой (“Парол-Регина меҳмонxонаси”), Дадабой (“Қўқон воқеаси”, телефилм) каби образлар яратди. Лирико-драматик ва романтик пландаги ролларни зўр эҳтирос ва жўшқинлик билан ижро этади, қаҳрамонлар xарактерини очишда тил бойлигидан усталик билан фойдаланади, оз ҳаракатда кўп маъно англатишга, қаҳрамонининг ҳис-туйғуларини, ички кечинмаларини табиий ифодалашга интилади, Режжиссёр сифатида “Мирзо Улуғбек”, “Алишер Навоий”, “Меҳробдан чаён", ”Чимилдиқ”, “Машраб” каби спектаклларни саҳналаштирди.