
Киплинг (Kipling) Жозеф Редъярд(1865.30.12, Бомбей-1936.18.1.
Лондон)-Инглиз ёзувчиси. Ёшлиги Ҳиндистонда ўтган . “Маҳкама қўшиқлври” (1886)
шеърий тўплами, “Тоғ ҳикоялари” (1888) ва “Уч солдат” (1888) новеллари, “Нур
сўнди” (1890), “Ким” (1901) ромонларда Британия ҳарбий кучлари, ингилиз-саксон
“цивилизация”си мадҳ этилган. “Казарма қўшиқлари” (1892), “Етти денгиз” (1896),
“Беш миллат” (1903) шеърий тўпламларида оддий кишилар ҳаёти ва Фидойиликлари
тасвирланган. Қўшиқлари халқ оғизаки ижоди услубига яқин. Болалар ҳақидаги
“Довюрак” денгиз сайёҳлари (1897), “Шунчаки эртаклар” (1902) қиссалари, Маугули
саргузаштларига бағишланган “Жунгли китоби” (1-китоб, 1894; 2-китоб, 1895) кенг
тарқалган. “Рикки-Тикки-Тави” (1964), “Маугули” (1974) ва бошқа асарлари ўзбек
тилига таржима қилинган.Киплинг. Асарлари асосида болалар учун кофоти лауреати
(1907).