
1996 йил шу куни Украина
Олий Радаси Украинанинг янги Конституциясини - мустақил Украина давлатининг биринчи Конституциясини қабул қилди.
Депутатлар 27-28 июнь кунлари тун бўйи сессия залида
қолиб, лойиҳа устида ишладилар. Парламент аъзолари Украина Президентининг
шарҳларини инобатга олиб, шунингдек лойиҳанинг барча мунозарали моддаларини:
Украинанинг давлат рамзлари, Украина давлат тили, Украинадаги хусусий мулк
ҳуқуқи тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватладилар.
Конституциянинг қабул қилиниши мустақил
Украинанинг ҳуқуқий асосларини, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлади.
Украина Конституцияси
энг юқори юридик кучга эга. Қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар Украина
Конституцияси
асосида қабул қилинади ва унга мувофиқ бўлиши керак.
Конституциянинг қабул қилиниши инсон ва фуқаро
ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадам бўлиб, Украинанинг халқаро майдондаги
обрўсини янада оширишга ёрдам берди.