
1992 йилда Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти томонидан Атроф муҳит мусаффолигини сақлашга бағишланган халқаро
конференцияда Халқаро тоғлар куни таъсис этилган эди.
2002 йил БМТ томонидан Тоғлар йили деб эълон қилинди. Ўша
йилнинг 20 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 57-сессиясида қабул
қилинган резолюцияга мувофиқ, 11 декабрь Халқаро тоғлар куни деб эълон қилинган.
БМТ маълумотларига кўра, сайёрамизда қуруқликнинг 27%идан
кўпроғини тоғлар ташкил қилади. Дунё аҳолисининг 15%и тоғли минтақаларда
истиқомат қилади. Бугун тоғли ҳудудларда яшаётган ҳар учинчи одам озиқ-овқат
хавфсизлигидан азият чекмоқда.
Ушбу кунни ўтказишдан мақсад дунё ҳамжамиятини тоғлардаги табиий
заҳиралардан оқилона фойдаланиш, бу ҳудудлардаги биохилма-хилликни асраш, тоғли
минтақалар аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилашдан иборат.