Ёзувчи Фарҳод Мусажон таваллуд топган кун
1933-12-19

1933 йил Фарход Мусажон 19-декабрда Тошкент шахрининг ўқчи махалласида дунёга келган. Ўзбекистон миллий университетининг шарқ факултетини тугатган. “Шарқ юлдузи”, “Ғунча” журналлари, “Ўзбекистон маданияти” газета тахририятида, сўнг Ўзбекистон радиосининг адабиёт бўлимида ишлаган. Ижодини болаларга хикоялар ёзишдан бошлаган. Улардан “Орзуга айб йўқ”, “Бўш келма Алиқулов”, “ Бир қултум булоқ суви”, “ Сумбула”, “ Боғ кўчамни қмсайман”, “ Соз ва қилич”, “ Куймаган жоним маним”, қиссалар ёзган ва киноларга “Кўзларим йўлингда”, “Сенсан севарим”, “ Мен сенга зор” каби сенарийлар ёзиб режиссёрлик қилган, хамда йигирмадан ортиқ хужжатли филмларнинг муаллифи бўлган. Болалар адабиёти ривожига қўшган хиссаси учун Ғафур Ғулом номидаги мукофотни олган ва 2000 йил “Менат шухрати” ордени билан тақдирланди.