ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282931 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ рассоми Абдулҳақ Оқсоқолович Абдуллаэв таваллуд топган кун
1918-12-30

Абдуллаэв Абдулҳақ Оқсоқолович (1918.30.12) Туркистон шаҳри рангтасвир устаси.Ўзбекистон халқ рассоми (1968),  Ўзбекистон Бадий Академияси фаҳрий аъзоси (1997). Самарқанд бадий билим юртида (1931-1936) ва Москва бадий инсититутида (1938-1941) таълим олган. Ижодини манзара ва портретлар билан бошлаган (“Ҳовуз боўйида” 1932 “Ёз” 1937 ”Дўстим портрети”. 1937). Кишиларнинг ҳолат ва кайфияти, маънавий, ёрқин қийфалари моҳирона ифодаланган портретлари билан машҳур. “Аброр Ҳидоятов Отелло ролида” (1946), “Маннон Уйғур” (1946), “Жиян Шаҳло” (1959), “Комил Яшин” (1960), “О. Содиқов” (1978) ва шуниндек руҳий дунёси ва кечинмалари ифодали тасвирланган (“Муаллиф портрети”, 1937 “Муаллифнинг қирғиз қалпоқ кийган портрети” 1980 “Муаллифнинг кийимидаги портрети, 1984) бир қатор автопортретлар ҳам ярати. Манзаралар (“Ёмғирдан сўнг”, 1954 “Баҳор келди”, 1955  “Хумсонда” 1961) (“Олма” 1962 “Узум ва шафтоли” “Қовун билан хандалак”, 80-йиллар ) муаллифи. 1957 йил Ҳиндистон сафари таассуротлари асосида бу ўлка манзаралари (“Тонгда Тожмаҳал”). Кишилари (И. Ганди, C.Кетчлу)ни этюд ва картиналарида акс этирилган. 80-йиларда Ўзбекистонинг машҳур кишиларнинг портретларини ишлади. Асарлари халқаро кўргазмаларда намойиш қилинган. Навоий портретини яратиш устида изланишлар мащсули сифатида юзага келган асарлари Тошкентдаги Адабиёт музейида (1968), Андижон адабиёт ва санъат (1969), Ўзбекистон санъат музейида (1980-1984) ва жойларда сақланади. Ҳамза номидаги Ўзбэкистон Давлат мукофати лауреати (1977). “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган (1998). 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган