
Озарбайжонда ва озарбайжон диаспоралари яшайдиган
бошқа мамлакатларда ҳар йили 31 декабр бутун дунё озарбайжонларининг бирдамлик
куни сифатида нишонланади. Ушбу байрам биринчи марта 1991 йил 16 декабрда
Ҳайдар Алиев томонидан эълон қилинган. Байрамнинг расмий куни 31 декабрь эди.
Айнан 1989 йил 31 декабрда Нахичеван Автоном
Республикаси ҳудудида минтақа аҳолиси рус-эрон чегарасини вайрон қилди ва бир
неча ўн йилликларда биринчи марта эронда яшовчи ватандошлари билан бирлаша
олди. Шу куни Истанбулда Жаҳон озарбайжонларининг биринчи қурултойи очилди.
Ушбу икки унутилмас сана 31 декабрни озарбайжонлар бирдамлик байрами деб эълон
қилинишига сабаб бўлди.
Ушбу байрамнинг асосий ғояси бутун дунёдаги
озарбайжонларнинг бирлиги ва бирдамлиги, миллий ва маънавий қадриятларга
ҳурмат, шунингдек, тарихий ватанга дахлдорлик туйғусидир, чунки тахминий
маълумотларга кўра, озарбайжонларнинг аксарияти ташқарида яшайди. Эрон ҳудудида
30 миллиондан ортиқ Озарбайжонлик истиқомат қилади, бу Озарбайжоннинг ўзида
яшайдиган аҳолидан бир неча баравар кўплигини билдиради шунинг учун ҳам Бирдамлик куни узоқ
масофаларга қарамай, озарбайжон халқи учун бирдамлиги рамзи сифатида муҳимдир.