ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    13
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
24 март-Ўзбекистон Республикасининг Чегара қўшинлари ташкил этилган кун.
1992-03-24

24 март-Ўзбекистон Республикасининг Чегара қўшинлари ташкил этилган кун. (1992).

 

Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари — Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш, урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ва олдини олиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни ўз ичига олади.

 

 Ўзбекистон Республикасида Мудофаа вазирлиги тизимидаги қисм ва бўлинмалар, пп Ички ишлар вазирлигининг ички ва қоровул қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбийлаштирилган қисмлари, Чегара қўшинларидан ташкил топган.

  Чегара қўшинлари (баъзи давлатларда чегара қўриқчилари, чегара соқчилари) — давлатнинг қуруқликдаги, денгиз ва дарё (кўл)даги чегараларини ҳимоя қилишга мўлжалланган қўшинлар. Чегара қўшинлари давлатлар ва улар орасида чегара айириш юзага келган даврлардаёқ маълум шаклда мавжуд бўлган. Баъзи давлатлар уз чегараларида мудофаа деворлари барпо этган (қ. Буюк Хитой девори, Канпир девор ва б.). Мазкур мудофаа деворларининг ҳар жой бир жойида қўшин (чегара гарнизони) турадиган қўрғонлар қурилган. Бу қўшинлар вилоят дарвозаларини қўриклаш, иншоотларни кузатиш, душман ҳужум қилган такдирда мамлакат ичкарисига бу ҳақда хабар бериш сингари вазифаларни бажарганлар. Ўзбекистон Республикасида Чегара қўшинлари мамлакат чегарасининг дахлсизлигини таъминлайди, давлат чегарасининг қонунсиз бузилишига қарши курашади. Чегара қўшинлари замонавий ҳарбий техника воситалари билан қуроллантирилган. Чегара қўшинларини, асосан, чегарачилар ҳарбий ўқув юртлари зобит кадрлар билан таъминлаб туради. Чегара қўшинларига Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасаддилик қилади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган