Кодай (Кodaly)
золтан (1882.16.12),
Кечкемет-1967.6.3, Будапешт)-
венгер композитори, Мусиқий
Фолъклоршунос, педагог, мусиқа жамоат арбоби; замонавий венгер композиторлик
мактаби асосчиларидан. Венгрия Фанлар Академияси академиги (1945), приздиденти (1946-1949),
Венгрия мусиқа арбоблари уюшмаси приздиденти (1949 йилдан), ЮНЕСКО қошидаги халқ
мусиқаси халқаро кенгнаши (IFMC, 1963 йилдан) ҳамда мусиқий тарбия халқаро
жамияти (ISME, 1964 йилдан) приздиденти. Будапешт мусиқа академиясида проф.
(1908-1940). 1905-1925 йилари Венгрия қишлоқларига экспедициялар уюштириб, 3500 га яқин венгер халқ қўшиқ
ва рақс куйлари (шу жумладан, қад.деҳқон фолъклори ҳамда шаҳар қўшиқлари)ни
ёзиб олган. Халқ мусиқа тўпламлари, уларга доир тадқиқотлар нашр эттирган.
Ижодида миллий куйлар ва усулларни замонавий мусиқа ифода воситалари билан
узвий боғланган. “Хари Янош” операси (1926), “Венгер псломи” кантаси (1923),
симфоник, хор, камар мусиқа асарлари, мактаб ўқувчилари учун қайта ишланган халқ
қўшиқлари ҳамда ашула дарсликлари муалифи. Кошут номидаги Венгрия Давлат
мукофати совриндори (1948, 1952, 1957). Камера ва симфоник асарлари, қайта
ишланган халқ қўшиқлари Ўзбекистонда ҳам ижро этилади.