ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Таниқли опера артисти ва хонанда Саттор Ярашев таваллуд топган кун
1915-02-26

Саттор  Ярашев

(1915-1991)

Таниқли  опера  артисти  ва  хонанда  Саттор  Ярашев  1915  йил  26 февралда   Бухоро  вилоятининг  Вобкент  қишлоғида  таваллуд  топди. 1952 йилда  Москва  Ўзбек  опера  студиясини, 1972 йилда  эса  Тошкент  давлат  консерваторияси (ҳозирда  Ўзбекистон  Давлат  консерваторияси)ни  тугатди.

Ижодий  фаолиятини  1937  йили  Вобкент  тумани  колхоз-совхоз  театрида  бошлаган  санъаткор  кейинги  йилларда  Бухоро  вилоят  театри (1940-1943), Янгийўл  мусиқали  драма  ва  комедия  театри (1943-45) ларда меҳнат  қилди. Бу  даврда  баркамол  артист Тоҳир (“Тоҳир  ва  Зуҳра”), Муқанна (“Муқанна”), Фарҳод (“Фарҳод  ва  Ширин”)  ва  бошқа  спектаклларда  бош  ролларни  муваффақият  билан  ўйнади.

С.Ярашев  опера  ижрочилигини  халқ  ашулачилик  услублари  билан  уйғунлаштира  олган  санъаткор  эди. Бу  услуб  у  ижро  этган  Қайс(Т.Содиқов, Р.Глиэр, “Лайли  ва  Мажнун”), Чўпон ( С.Юдаков, “Майсаранинг  иши”), Моний (М.Ашрафий, “Дилором”), Фурқат (И.Султон, М.Ашрафий, “Шоир  қалби”), Йўлчи (Р.Ҳамроев ,”Зулматдан  зиё”) ва бошқаларда  кўзга  ташланди.

С.Ярашев   моҳир  хонанда  ҳам  эди. Унинг  концерт  дастурида  мақом  йўлларидаги  “Ушшоқ”, “Дугоҳ”, Сегоҳ”, Феруз”,”Ей, сабо”, ўзбек  халқ  қўшиқларидан  “Ўйнасин”, “Қалб  оташи”, “Марказий  Фарғонага”, “Айрилиб” каби  тароналар  мустаҳкам  ўрин  олган  эди. С.Ярашевнинг  ижодий  меҳнати  муносиб  тақдирланди. 1959  йилда  унга  “Ўзбекистон  халқ  артисти” фахрий  унвони  берилди. Орден  ва  медаллар  билан  тақдирланди.

С.Ярашев  1991  йилда  Тошкентда  вафот  этди. 

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган