ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
2627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
31 август Ҳабиб Муҳамедович Абдуллаев таваллуд топган кун.
1912-08-31

 

31 август-Геолог олим, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон ФА академиги, геология-минералогия фанлари доктори Ҳабиб Муҳамедович Абдуллаев (1912-1962)

 

Абдуллаев Ҳабиб Муҳамедович (1912.31.8, Ўш шаҳри яқинидаги Аравон қишлоғи — 1962.20.6, Тошкент) — геолог олим, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1947), геология-минералогия фанлари доктори (1946). Ўрта Осиё индустрия институтининг кончилик факултетини тугатгач (1935), геология-разведка партияси бошлиғи. Кейинроқ Ўзбекистондаги Лангар волфрам-молибден конининг геологик тузилиши, минерал таркиби ва ҳосил бўлишини тадқиқ қилди. 1940 йилдан Ўрта Осиё индустрия институтининг фойдали қазилмалар кафедрасида досент, сўнгра шу институтда директор, 1942 йилдан Ўзбекистон ҳукумати раисининг ўринбосари, 1944 йилдан айни вақгда Давлат план комиссияси раиси. 1946 йил «Ўрта Осиёнинг шеелитли скарнлари геологияси» мавзуида докторлик диссертатсиясини ёқлади ва бу асар 1947 йилда нашр этилди.

 

Абдуллаев Ҳабиб 1947 йилдан Ўзбекистон Фанлар Академияси витсе-президенти. Абдуллаев Ҳабиб 1952 — 55 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси техника ва геология-кимё фанлари бўлимининг раиси, 1955—56 йилларда Ўзбекистон ҳукумати раисининг ўринбосари ва 1956 йилдан Ўзбекистон Фанлар Академияси президенти. Абдуллаев Ҳабиб 1959 йилда руда пайдо бўлишининг гранитоид интрузиялар билан генетик боғлиқлиги соҳасидаги илмий иши учун юксак мукофот билан тақдирланган. У эндоген руда ҳосил бўлиши назариясини ривожлантирди. 130 дан ортиқ илмий асар (жумладан, 7 монография) ёзган. Абдуллаев Ҳабиб Тошкент ва Москвада нашр этилган кўпгина мўтабар илмий журналлар, тўпламлар, илмий-оммабоп нашрларнинг масъул муҳаррири, таҳрир ҳайъати аъзоси эди, жумладан Ўрта Осиёда биринчи — «Ўзбекистон геология журнали»ни ташкил қилди ва унинг масъул муҳаррири бўлди. Абдуллаев Ҳабиб волфрам, қалай, рангли ва қора металлар руда конларининг турли йўллар билан ҳосил бўлганлигини кўрсатиб берди. Абдуллаев Ҳабиб руда пайдо бўлиш жараёнларини магматизм ҳамда бу жараёнлар рўй берадиган геологик муҳит таъсири билан чамбарчас боғлиқ эканлигини аниқлади. Унинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида «Чатқол-Қурама тоғлари магматизми ва металлогениясининг асосий хусусиятлари» монографиям яратилди (1957), «Ўрта Осиё магматизми ва рудаланиш жараёни» асари нашр этилди (1960).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган