Асрол Мухторов (1948.21.11, Тошкент) — ганчкор уста, наққош; Ўзбекистон халқ
устаси (1999). Уста Маҳмуд Усмоновсзм ҳунар ўрганган; устози билан бирга ишлаб
(1966—79), республикадаги жамоат бинолари ва хусусий турар жойларни безашда
қатнашади. Республика ўқувчилар ва ёшлар саройидаги ганчкорлик тўгарагига
раҳбарлик қилди (1975). 1979-йилдан ганчкорлар бригадасига бошчилик қилиш билан
мустақил фаолиятини бошлади. Фаолиятида ганчкорлик, кулоллик ва наққошликни
уйғун ҳолда олиб бориб, безаклар яратди. "Салом" чойхонаси
(Қашқадарё), "Дилором" қаҳвахонаси (Тош-кент) ва бошқа жамоат
биноларини ганч ўймакорлиги билан безади. Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон ташқи
ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимияти, "Туркистон" саройи,
Байналмилал маданият маркази, Олий Мажлис, Фарғонадаги "Ал-Фарғоний"
театри зали ва бошқа биноларни ганч ўймакорлиги билан безади. М. кўплаб
шогирдлар тайёрлаган.