1918-йил 11-декабр рус ёзувчиси Александр Исаевич Солженицин туғилган кун
1918-12-11

Александр Исаевич Солженицин 1918-йил 11-декабрда Москвада туғилган (русча: Алекса́ндр Иса́евич Солжени́цын; 1918-йил 11-декабр — 2008-йил 3-октябрь) — рус ёзувчиси. Ўзининг ишларида Гулаглардаги, яъни меҳнат лагерларидаги аянчли аҳвол ҳақида ёзган. Унинг энг машҳур асарлари „Иван Денисовичнинг бир куни“ (1962) ва „ГУЛАГ Архипелаги“ (Архипелаг ГУЛАГ) (1973) романларидир.
Солженицин 1970-йил адабиёт бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган. 1974-йил Россиядан қувиб юборилган. Ёзувчи тузум қулагандан кейин, 1994-йил Россияга қайтган.
ГУЛАГ Архипелаги (русча: Архипелаг ГУЛАГ) - Александр Солженициннинг Россиянинг 1918-1956 йиллардаги қатағонлари ҳақидаги тарихий асари 257 маҳкумнинг мактублари, хотиралари ва оғзаки ҳикоялари ва муаллифнинг шахсий тажрибаси асосида ёзилган.
ГУЛАГ - "Лагерлар бош бошқармаси" (русча: Главное управление лагерей) сўзининг қисқартмаси ҳисобланади.
„Иван Денисовичнинг бир куни“ (русча: Один день Ивана Денисовича). Муаллиф бошида асарни „Ш-854“ (русча: Щ-854) деб атаган. Асардаги ҳодисалар 1950-йилларда меҳнат лагерида содир бўлади ва оддий маҳбус Иван Денисовичнинг у ерда ўтказган бир куни ҳақида ҳикоя қилади.
Солженицин асарни 1959-йилда ёзган. Илк бор 1962-йилда „Новий мир“ журналида чоп этилган. Солженицин асарни ҳикоя ўлароқ таърифлаган, аммо журнал муҳаррирлари уни қисса деб нашр қилишган. Ғарб мамлакатларида „Иван Денисовичнинг бир куни“ роман деб юритилади.