ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232426272829
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ шоири Ғайратий таваллуд топган кун
1902-02-15

ҒАЙРАТИЙ (тахаллуси; асл номи Абдураҳим Абдуллаев) (1902.15.2 - Тошкент - 1976.17.1) – Ўзбекистон халқ шоири (1972). Дастлаб «Намуна» мактаби (1917-18) ва ўқитувчилар тайёрлаш 2 йиллик курсида (1918-19) ўқиган. Тошкентдаги тўлиқсиз ўрта мактабда ўқитувчилик қилгач (1919 - 23), Бокуга бориб, ўқитувчилар семинариясида таҳсил олган (1926). Тош­кент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида ишчи ва адабиёт тўгараги раҳбари (1928-31), Ўзбекистон давлат нашриётида муҳаррир (1931-35), Алишер Навоий номидаги онера ва балет театрида адабий эмакдош (1942), мактаб ўқитувчилари саройида адабиёт тўгараги раҳбари (1946-76).

Илк шеърлар тўплами - “Эрк товуши» (1927), Шундан сўнг Ғайратийнинг «Яшаш тароналари» (1928), «Темп» (1931), «Олов танлар» (1932), «Танланган асарлар» (1934), «Севги» (1939), «Олтин ёшлик» (1940), «Аср садоси» (1972) каби шеърлар ва «Қутулиш» (1928), «Ҳашар» (1929), «Қора юраклар» (1931). «Ҳикоялар» (1957) каби ҳикоялар тўпламлари, «Оқин ҳукми» (1931), «Узоқдаги ёр» (1967), «Бахмал қирғоқ» (1971) қиссатари нашр этилган. Ғайратий 30-йиллар адабий жараёнида фаол иштирок этиб, шу давр ғоялари ифодаланган шеърлари, айниқса, уйғур халқининг мусибатли турмушига бағишланган «Онамга хат» (1935) ва «Шикаста» (1935) достонлари билан машҳур бўлган. Ғайратийнинг 2-жаҳон уруши йилларида миллатчиликда айбланиб, Ёзувчилар уюшмасидан чиқарилиши унинг кейинги ижодий тақдирига салбий таъсир кўрсатган. У ўзини ғоявий жиҳатдан оқлаш мақсадида Ҳамза, Фурқат ва Завқийга бағишланган «Ўлмас қўшиқ» ,«Шоир» (1455), «Ғурбатда Фурқат» (1959), «Бизнинг Ҳамза» (1966) каби достонлар ва ҳикоялар ёзган.  Ғайратий болаларга бағишлаб «Йўқолган бола» (1935), «Ўрмон мушуги» достонларини, «Менинг ёшлигим» (1935), «Унутилмас кунлар» (1957), «Рустамнинг саргузашти» (1961) қиссаларини ёзган. Шунингдек, Ғайратийнинг болалар ҳаётидан олинган «Омон», «Тинчлик ўрмони». «Учрашув»,   «Ўрмонда»,   «Қанотли дўстлар», «Али кичкина», «Тугмача-гул» каби пьеса ва инссенировкалари мавжуд. Уларнинг аксари Республика қўғирчоқ театрларида саҳналаштирилган.

Ғайратий Республика ўқувчилар саройидаги адабиёт тўгарагига раҳбарлик қилган. У тўгаракдаги шогирдлари орасидан кейинчалик Э.Воҳидов. Х.Салоҳ, Ю.Шомансур, Сайёр, А.Эшонов сингари шоир ва ёзувчилар етишиб чиққан.

 

Мирвалиев С. Ўзбек адиблари .-Т.,2007

 

 

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган