ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232426272829
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Итальян физиги, астрономи ва механиги Галилей Галилео таваллуд топган кун
1564-02-15

Галилей Галилео - 1564 йил 15 феврал куни Пиза шаҳрида дунёга келди – итальян физиги, астрономи ва механиги; аниқ табиатшуносликнинг асосчиларидан бири. Галилей  аслзодалар оиласида дунёга келган. Отасининг ундови билан Пиза университетига кириб (1581), тиббиётни ўргана бошлаган. Бу ерда Аристотель физикаси билан танишган, Эвклид ва Архимед математикасини  ўрганган. Геометрия ва ва механикага қизиқиб кетгач,  Галилей тиббиётдан воз кечиб,  4 йил мабайнида математикани ўрганган ва ихчамгина “Кичик тарозулар” асарини ёзган (1586; 1655 йилда нашр қилинган). Бу асари уни итальян математиклари орасида машҳур қилган. Галилей механика билан  астойдил шуғулланган. Кейинчалик “инерция қонунини”  кашф этган, кучларни қўшиш қоидасини ифодалаб берган,    кўчирма харакат тезлиги  доимий бўлган чоғдаги нисбийлик принципини яратган, механик харакатнинг асосий кўрсаткичларини миқдорий жиҳатдан аниқлаган.  Жисмнинг қия текисликдаги харакати, маълум бурчак остида отилган жисмнинг харакати, эркин тушиш ҳақидаги қонунларни дастлаб Галилей кашф этган, харакатнинг сақланиши тўғрисидаги муҳим фикрга тегишли тушунчаларни киритган.  Галилей  олам тузулишини тушунтиришда Н.Коперник йўлидан борди. Ўзи ясаган телескоп ёрдамида  Ой сиртининг нотекислигини, Венера фазасининг ўзгаришини, Қуёш доғларини, Юпитернинг 4 та йўлдошини кашф қилди ва Қуёшнинг  ўз ўқи атрофида айланишини исботлади.  Галилейнинг бу ишлари “Юлдуз хабарчаси” (1610-11) асарида баён қилинган.  “Олам тузилишининг икки асосий системаси ҳақида диалог” (1632) асарида        гелиоцентрик системанинг  тўғрилигига   асосли далиллар келтирган. Абу Райҳон Беруний каби  Галилей ҳам Аристотелнинг “енгиллик кучи” тушунчасига қарши чиқиб , фақат оғирлик кучини тан олди. Галилей ўз замонасининг илғор ғояли кишиларидан  бўлган. Галилей физика ва механика фанлари билан чекланиб қолмайди: у мусиқачи, адабиётшунос, рассом.  Санъат шинавандаси ҳам бўлган. Коперникнинг гелиоцентризмини қатъий ёқлагани учун, инквизиция судига тушган. Унга Ер ҳаракати тўғрисида гапириш ва асарларини нашр қилиш таъқиқлаб қўйилган. Галилей умрининг охиригача инквизиция асири ҳисобланган.  У 1637 йилда кўр бўлиб қолган.1992 йилда Рим папаси Иоанн Павел 2 инквизиция судининг қарорини нотўғри деб топди ва Галилейни оқлади. Галилей 1642 йилда 8 январ куни вафот этган ва Флоренциянинг Арчетри шаҳрида дафн қилинган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган